|Загрузки|Программа|SOC/LOC
Меню ...
Наш адрес
Узбекистан,100052, г.Ташкент
Астрономическая 33
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
Роль научного наследия Мирзо Улугбека в развитии современной астрономии и образования
Республиканский семинар-тренинг

«Роль научного наследия Мирзо Улугбека в развитии современной астрономии и образования»

Астрономический институт АН РУз
Самаркандский государственный университет

Самарканд, Узбекистан 8-12 апреля 2019
Файлы по конференции - программа, список участников, фотографии ...
Контакты: nurjamal@astrin.uz

2019 йилнинг 8-12 апрель кунлари буюк мутафаккир олим, давлат ва жамоат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 625 йиллигига бағишлаб Самарқанд давлат университетида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу анжуман ЎзФА Улуғбек номидаги Астрономия институти ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилди.


Таъкидлаш лозимки, бу турдаги семинар-тренингларнинг ҳар йили институтимиз томонидан ўтказилиши анъанага айланиб қолган. 2019 йилда буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Республика ОТМ астрономия йўналиши талабалари семинар-тренингининг бу йилгисини у фаолият юритган Самарқанд шаҳрида ўтказишга қарор қилинди.

Бу йилги анжуманда Андижон давлат университети, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти, Жиззах педагогика институти, Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали, Навоий давлат педагогика институти ҳамда Самарқанд давлат университети талаба ва магистрантлари қатнашишди.


Анжуман аввалида иштирокчилар Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейига ташриф буюрдилар ҳамда эсдалик учун суратга тушдилар. Анжуманнинг очилишида СамДУ ректори, профессор Р.И. Халмурадов ва ЎзФА Астрономия институти директори, академик Ш.А. Эгамбердиевлар иштирокчиларни қутладилар ва анжуман ишига муваффақият тиладилар. Анжуман давомида СамДУ проектори Ҳ.А. Хушвақтов, профессор М.Қ. Қодиров, физика факультети декани А.А. Абсанов ёшларга ўз тилакларини билдиришди. Шундан сўнг қатнашчиларга «Мирзо Улуғбек ворислари» фильми намойиш этилди.


Семинар-тренинг давомида Ўз ФА Астрономия институтининг етакчи мутахассис олимлари ва ёш тадқиқотчилари талабаларга астрономия, назарий ва амалий астрофизика бўйича маърузалар ўқидилар, махсус амалий машғулотлар ўтказдилар ҳамда уларни астрономия фани соҳасидаги охирги янгиликлар билан таништирдилар. Қатнашчилар маърузалар ва амалий машғулотлардан ташқари СамДУ қошидаги Астрономия илмий-ўқув марказидаги Грабб Парсонс телескопида бўлиб, у ерда тунги кузатувлар ўтказдилар. Кўзгусининг диаметри 48 см бўлган профессионал телескоп ёрдамида Юпитер, Марс, Сатурн сайёралари, Ой ва бошқа осмон жисмлари кузатиши ва замонавий ёруғлик детектори ёрдамида бу ёриткичларнинг тасвирлари олишни ўргандилар. Жонли кузатув бўлажак астрономларда жуда катта таассурот қолдирди.

Семинар-тренингда иштирокчилар ўзларининг магистрлик диссертациялари ҳамда битирув малакавий ишлари мавзулари бўйича маърузалар билан иштирок этдилар. Анжуман савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда ўтди. Анжуманда иштирокчилари барча маърузаларни жуда катта қизиқиш билан тингладилар ва давомли мунозараларда муносиб иштирок этдилар.


Анжуман якунида семинар-тренинг иштирокчилари ва ёш олимлар сертификатлар билан тақдирландилар ҳамда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.
Программа конференции
8-апрел 2019-йил, ДУШАНБА

12:00 - 18:00   Анжуман қатнашчиларини кутиб олиш ва рўйхатга олиш

9-апрел 2019-йил, СЕШАНБА

08:30 - 09:00   Улуғбек расадхонасига бориш

09:00 - 11:00   Улуғбек расадхонаси ва музейига экскурсия. Эсдалик учун расмга тушиш

11:00 - 11:30   Самарқанд давлат университетига қайтиб келиш

Анжуманнинг очилиши

11:30 - 11:45   Табрик сўзи
Рустам Ибрагимович Халмурадов, СамДУ ректори, профессор.

11:45 - 12:00   Табрик сўзи
Шуҳрат Абдуманнапович Эгамбердиев, ЎзФА Астрономия институти директори, академик.

12:00 - 12:30   «Мирзо Улуғбек мактаби ворислари» филми намойиши

12:30 - 13:30   Тушлик

Маърузалар

13:30 - 15:30   «Ўзбекистонда астрономия фани истиқболлари»
Шуҳрат Абдуманнапович Эгамбердиев, ЎзФА Астрономия институти директори, академик.

15:30 - 15:50   Танаффус (кофе брейк)

15:50 - 16:50   «Замонавий астрономик телескоплар. Ўзбекистоннинг 4 метрли адаптив оптика телескопи ва 70 метрли фаол радиотелескопи»
Алишер С. Хўжаев, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.н.

16:50 - 17:30   «Мирзо Улуғбекнинг астрономия мактаби»
Мўмин Қодирович Қодиров, СамДУ, профессор.

17:30 - 18:00   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари. Қўшимча муҳокамалар

20:00 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулот: Ой, сайёра ва бошқа осмон жисмларини кузатиш

10-апрел 2019-йил, ЧОРШАНБА

09:00 - 10:00   «Молекуляр булутлар ва юлдузларнинг пайдо бўлиши: юлдузлар қаерда ва қандай туғилади?»
Алишер С. Хўжаев, ЎзФА АИ, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.н.

10:00 - 10:40   «Қуёш ва Ой календарлари муаммолари»
Собит Пўлатович Ильясов, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.д.

10:40 - 11:00   Танаффус (кофе брейк)

11:00 - 11:30   «Қуёш фаоллиги ва унинг Ер биосферасига таъсири»
Чори Тангриевич Шерданов, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.н.

11:30 - 12:00   «Қуёш чақнашлари ва уларнинг ионосферага таъсири»
Мираббос Миркамалов, СамДУ

12:00 - 13:00   Тушлик

13:00 - 14:00   «Релятивистик астрофизика ва космологиянинг замонавий муаммолари»
Бобомурод Жўраевич Аҳмедов, ЎзФА АИ, профессор.

14:00 - 14:30   «Гравитацион компакт объектлар атрофида ёруғликнинг оғиши»
Абдулло Ҳакимов, ЎзФА АИ.

14:30 - 15:00   «Нейтрон юлдузлар»
Жавлон Раимбаев, ЎзФА АИ.

15:00 - 15:20   Танаффус (кофе брейк)

15:20 - 15:50   «Коронал масса ташланмалари ва уларнинг геомагнит эффектлари»
Завқиддин Миртошев, СамДУ.

15:50 - 16:20   «Зич қўшалоқ юлдузлар тадқиқоти»
Азизбек Матеков, ЎзФА АИ.

16:20 - 16:50   «Гравитацион-линзаланган системалар: ривожланиш тарихи ва замонавий натижалар»
Илдар Асфандияров, ЎзФА АИ.

16:50 - 17:20   «Сферик астрономия тушунчалари ва астрономияга оид компутер дастурлари»
Қудратилло Йўлдошев, ЎзФА АИ.

17:20 - 18:00   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари. Қўшимча муҳокамалар

20:00 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулотлар ва кузатувлар: Галактикалар, планетар туманликлар ва юлдуз тўдаларини кузатиш

11-апрел 2019-йил, ПАЙШАНБА

09:00 - 09:30   «Астрономик кузатувларга атмосферанинг таъсири»
Азимжон Азимов, ЎзФА АИ, ЎзМУ.

09:30 - 10:00   «Ўта янги юлдузлар»
Давронбек Мирзақулов, ЎзФА АИ кичик илмий ходими.

10:00 - 10:30   «Экзосайёралар»
Юсуфжон Абдумажидович Тиллаев, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.н.

10:30 - 11:00   «Гамма чақнашлар»
Отабек Анваржонович Бурхонов, ЎзФА АИ, ф.-м.ф.н.

11:00 - 11:30   Иштирокчиларга сертификатлар топшириш. Анжуманнинг ёпилиши

11:30 - 12:30   Тушлик

12:30 - 15:00   «Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат»
Ҳаким Абдулҳақович Ҳушвақтов, СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.
Ахмад Абдусаттарович Абсанов, СамДУ физика факултети декани, доцент.

12-апрел 2019-йил, ЖУМА

Семинар-тренинг иштирокчиларини кузатиб қўйиш

SOC/LOC
Қўмита ҳамраислари

Ш.А. Эгамбердиев - директор Астрономического института (АИ АН РУз), академик

Р.И. Халмуродов – ректор Самаркандского государственного университета (СамДУ), профессор

Қўмита ҳамраиси ўринбосарлари

Ҳ.А. Хушвақтов – проректор СамДУ

М.Қ. Қодиров – заведующий кафедрой Астрономии СамДУ

А.А. Абсанов – декан физического факультета СамДУ

Қўмита котиблари

Қ.Х. Йўлдошев – младший научный сотрудник АИ АН РУз

Н.Е. Бердалиева – младший научный сотрудник АИ АН РУз

Ташкилий қўмита

Тиллаев Ю.А. - заместитель директора по науке АИ АН РУз

Аҳмедов Б.Ж. – главный научный сотрудник АИ АН РУз, профессор

Абдужаббаров А.А. - старший научный сотрудник АИ АН РУз

Шерданов Ч.Т. – старший научный сотрудник АИ АН РУз

Турсунқулов С.Б. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Асфандияров И.М. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Йўлдошев Қ.Х. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Мирзақулов Д.О. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Эргашев К.Э. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Бердалиева Н.Е. - младший научный сотрудник АИ АН РУз

Аҳмедов С. – ЎзР ФА АИ ИКТ мутахассиси

Астрономический институт имени Улугбека,