| Расм |Дастур |SOC/LOC
Меню ...
Бизнинг манзил
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Республиканский семинар-тренинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ УЛУҒБЕК НОМИДАГИ АСТРОНОМИЯ ИНСТИТУТИ

«Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари»
мавзусидаги ёш олим ва астроном талабаларнинг


8-ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

Андижон давлат университетида
2017 йил 1-6 май кунлари
2017 йил 1-6 майкунлари Андижонда – Андижон давлат университетида «Замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари» мавзусидаги 8 семинар-тренинг ўтказилди. Анжуман ЎзР ФА Астрономия институти ва Андижон давлат университети ҳамкорлигида ташкилэтилди. Ушбу анжуманда Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд давлат университетлари, Нукус, Навоий ҳамда Қўқон педагогика институтлари астроном талабаларииш тирокэтдилар.


Ўзбекистонда астрономик тадқиқотлар ўз илдизлари билан жуда қадим замонларга бориб тақалади. Хоразм воҳасида милоддан аввалги IV асрда «Қўйқирилган қалъа» энг қадимги ноёб астрономик иншоотлардан биридир. Бизнинг буюк бобокалонларимизнинг Ўрта асрлардаги илмий кашфиётлари жаҳон астрономия фанига узкан ҳисса бўлиб қўшилган. XV асрда Самарқандда Мирзо Улуғбек томонидан яратилган расадхона ва илмий мактаб астрономия Фани эришган улкан чўққилардан бири ҳисобланади. Бу буюк анъаналарни замондашларимиз бугунги кунда ҳам муфаффақиятли давом эттириб келишмоқда. Мисол тариқасида 2009 йилда олимларимиз томонидан Қуёш системасида кикик сайёра очилгани ва у Гарварддаги кичик сайёралар Маркази томонидан 210271 рақами билан қайд этилганни таъкидлаш мумкин. Ушбу сайёрага мамлакатимиз биринчи президенти И.А. Каримовнинг таклифи билан «Самарқанд» номи берилиши юртимизда олиб борилаётган астрономик тадқиқотларнинг жаҳон илмий ҳамжамияти томонидан яна бир бор эътироф этилишининг яққол мисолидир. (подробней)

Бугунда ҳам Ўзбекистон ўзининг ноёб географик жойлашуви ва юқори сифатли атмосферага эгалиги жаҳондаги етакчи астрономик марказлардан биридир. Майданак тоғи атмосфера шароитлари (астроиқлим) астрономик кузатувлар ўтказиш учун дунёдаги энг яхши жойлардан бири эканлигини таъкидлашнинг ўзи етарли. Республикамизда қатор астрономия илмий-техник комплексларининг мавжудлиги тасодиф эмас, дунёнинг кўплаб астрономик ва космик марказлари биз билан ҳамкорлик қилишга интилишаётгани ҳам бежиз эмас. Тадқиқотларни 20 дан ошиқ халқаро дастур бўйича олиб бораётган ЎзР ФА Астрономия институтининг Майданак баланд тоғ обсерваторияси, субмиллиметрли диапазонда ишловчи асосий инструменти РТ-70 радиотелескопи бўлган Суфа ясси тоғида қурилаётган радиообсерватория, ҳозирда GPS ва DORIS йўлдошли навигацион системаларнинг ер станциялари ўрнатилган жаҳонга машҳур Китоб Кенглик станцияси, Паркентдаги Катта Қуёш печи ва бошқаларни айтиб ўтиш буниг яққол мисолидир. Ушбу объектларнини ишлашини таъминлаш, ўз-ўзидан, юқори малакали астроном кадрларни талаб қилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон нафақат астрономик тадқиқотлар соҳасида, балки астроном кадрлар тайёрлаш борасида ҳам Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида етакчи ўринларни эгаллайди. Бугунги кунда астроном кадрлар Ўзбекистон миллий университетида, Самарқанд, Карши, Андижон давлат университетларида ҳамда Низомий номидаги педагогика университетида, шунингдек мамлакатимизнинг барча (Жиззах, Қўқон, Навоий, Нукус) педагогика институтларида юқори малакали астроном кадрлар тайёрланмоқда. Юқорида тилга олинган обсерваторияларда турли хилдаги мураккаб электрон асбоб-ускуналарни ишлатиб туриш учун керакли инженер-техник кадрлар Тошкент ахборот технологиялари университетида тайётланмоқда.

Мустақиллик йилларида олий ўқув юртларининг моддий-техника базаси кескин яхшиланди. Бунинг далили сифатида 2006 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб Самарқанд давлат университети қошида Марказий Осиёдаги биринчи астрономик ўқув обсерваторияси ишга туширилганлигини айтиб ўтиш мумкин. 2008 йилда худди шундай обсерватория Фарғона водийсидаги олий ўқув юртлари талабалари учун Андижон давлат университети қошида ҳам ишга туширилди.

Ва ниҳоят, бугун, мамлакатимиз мустаққиллигининг 20 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон миллий университети талабалари учун Паркентда навбатдаги ўқув обсерватирияси ишга туширилмоқда. Ушбу обсерваторияга ўрнатилган телескоп ЎзР ФА Астрономия институти ходимлари томонидан таъмирланиб, энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Эндиликда университет талабалари бу обсерваторияда нафақат амалий машғулотларни, балки магистрлик ва номзодлик диссертациялари учн илмий тадқиқот ишларини олиб бориш имконига ҳам эга бўлдилар.

ЎзР ФА Астрономия институти съай-ҳаракати натижасида амалга оширилган ишлар фан ва таълим интеграциясининг ривожланаётганиниг яққол мисолидир.

Астрономия фанининг ёшларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда асосий фан эканлигини эътиборга олиб ҳамда барпо этилажак обсерваториялар на фақат астроном кадрларни тайёрлаш, балки амалий математика, инфармацион ва ГИС технологиялар (рақамли тасвирларни тахлил қилиш), космик геодезия, асбобшунослик, радиофизика, сейсмология, геология ва бошқа турдор соҳалар учун ҳам кадрлар тайёрлашда тачнч пункт бўлиши мумкин.

ЎзР ФА Астрономия институти 2008 йилдан бошлаб ҳар йили Олий таълим муассасалари талаба ва магистрлари учун Астрономия фанининг ютуқлари, замонавий астрономиянинг долзарб муаммолари бўйича илмий-амалий анжуманлар ташкил этиб келмоқда. Дастлаб бу ташаббус Астрономия институти томонидан амалга оширилган. 2009 йил – “Халқаро Астрономия йили” муносабати билан ушбу ишларни ташкиллартиришда Астрономия институти ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилди. Шундан кейин бу семинар-тренинглар Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, ўтган йили Ўзбекистон Миллий университети, ЎзР ФА Физика-Қуёш ИИЧБ ҳамда ЎзР ФА Астрономия институти ҳамкорлигида Паркентда ўтказилди ва бу анжуман иштирокчи ёш олим, талаба, магистрлар орасида юқори қизиқиш билан кутиб олинди. Шу сабаб, бу йил ҳам анъаналарга содиқ қолган ҳолда навбатдаги 8-семинар-тренинг ишини ЎзР ФА Астрономия институти ва Андижон давлат университети ҳамкорлигида олиб боришга келишиб олинган эди. Ўтган йили иштирокчилар сони 28 тани ташкил қилган бўлса, бу йил бу кўрсатгич 35 тани ташкил этаётгани ёшларимиз ўртасида Астрономия соҳасига қизиқувчаилар кўплигидан далолатдир.
Семинар дастури
01 май 2017, душанба

08:00 - 08:30   Нонушта.

08:30 - 09:00   Иштирокчиларни рўйхатга олиш.

Анжуманнинг очилиши
09:00 - 09:15   Қутлов
А.С. Юлдашев, АДУ ректори, профессор.

09:15 - 09:30   Қутлов
ф-м.ф.д. С.П. Ильясов, ЎзР ФА Астрономия институти директори ўринбосари.

09:30 - 09:40   Қатнашчиларни ушбу дастур мазмуни ва ички тартиб қоидалари билан таништириш.

Маърузалар
09:40 - 10:20   «Ҳижрий-қамарий тақвим муаммолари»
ф.-м.ф.д. С.П. Ильясов (ЎзР ФА АИ).

10:20 - 11:00   «Тарқоқ юлдуз тўдалари асосида Галактикамиз тузилишини ўрганиш»
ф-м.ф.н., доцент М.М. Мўминов (АДУ).

11:00 - 11:20   Танаффус.

11:20 - 12:00   «Астрономик кузатишларни ташкил этишда маълумотнома ва тақвимларнинг ўрни»
ф.-м.ф.н. Ч.Т. Шерданов (ЎзР ФА АИ).

12:00 - 12:40   «Нейтрон юлдузлар ва қора ўралар»
ф.-м.ф.д. А.А. Абдужаббаров (ЎзР ФА АИ).

12:40 - 14:00   Тушлик.

14:00 - 14:40   «Нептунорти объектлари»
ф.-м.ф.д. С.П.Ильясов (ЎзР ФА АИ).

14:40 - 15:20   «Қуёшнинг ички ва атмосфераси тузилиши. Қуёш фаоллигининг ўзгариш цикллари»
ф.-м.ф.н. Ч.Т. Шерданов (ЎзР ФА АИ).

15:20 - 16:00   «Материянинг янги шакллари: қоронғи модда ва қоронғи энергия»
ф.-м.ф.д. А.А. Абдужаббаров (ЎзР ФА АИ).

16:00 - 16:20   Танаффус.

16:20 - 17:00   «Қуёш доғларини кузатиш асосида унинг айланиш даврини аниқлаш (Амалий машғулот)»
Кичик илмий ходим Н.Е. Бердалиева (ЎзР ФА АИ).

17:00 - 19:00   Дам олиш.

19:00 - 20:00   Кечки овқат.

20:00 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулот: Ой, Марс ва Юпитерни кузатиш.

02 май 2017 йил, сешанба

08:00 - 09:00   Нонушта.

09:00 - 09:50   «Астрономияда янги гравитацион-тўлқин даври: ХХI асрнинг оламшумул ва революцион
кашфиёти!»
. Профессор Б.Ж. Аҳмедов (ЎзР ФА АИ).

09:50 - 10:40   «Компакт гравитацион объектлар электродинамикаси»
Профессор Б.Ж. Аҳмедов (ЎзР ФА АИ).

10:40 - 11:00   Танаффус.

11:00 - 11:40   «Астрономияга оид компьютер дастурлари»
Кичик илмий ходим Қ.Х. Йўлдошев (ЎзР ФА АИ).

11:40 - 12:20   «Самарқанд ўқув-илмий обсерваториясида олиб борилаётган астрономик кузатувлар»
Доцент А.Ажабов (СамДУ).

12:20 - 13:00   «Глобал позициялаш тизими асослари»
ф.-м.ф.н. Ю.А.Тиллаев (ЎзР ФА АИ).

13:00 - 14:00   Тушлик.

14:00 - 14:50   «Қуёш тизимининг кичик сайёралари, хавфли астероидлар»
Кичик илмий ходим К.Э. Эргашев (ЎзР ФА АИ).

14:50 - 15:40   «Астрофизик кузатув асбоблари ва детекторлар»
Кичик илмий ходим Қ.Х. Йўлдошев (ЎзР ФА АИ).

15:40 - 16:00   Танаффус.

16:00 - 16:40   «Суффа текислигининг радиошаффофлиги»
Кичик илмий ходим Д. Раупов (РТ-70 радиообсерваторияси).

16:40 - 17:00   «Умумий астрономия курси электрон дарслигининг тақдимоти»
Доцент И.Р. Камолов (Навоий ДПИ, физика факультети декани).

17:00 - 19:00   Дам олиш.

19:00 - 20:00   Кечки овқат.

20:00 - 20:30   Дам олиш.

20:30 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулотлар ва кузатувлар: Галактикалар, планетар туманликлар ва юлдуз тўдаларини кузатиш.

03 май 2017 йил, чоршанба

08:00 - 09:00   Нонушта.

09:00 - 09:40   «Фаол ядроли галактикалар»
Кичик илмий ходим Д.О. Мирзақулов (ЎзР ФА АИ).

09:40 - 10:20   «Астрономик кузатувларга атмосферанинг салбий таъсири»
Кичик илмий ходим С.Б. Турсункулов (ЎзР ФА АИ).

10:20 - 11:00   «Экзосайёралар ва уларни кузатиш усуллари»
ф.-м.ф.н. Ю.А. Тиллаев (ЎзР ФА АИ).

11:00 - 11:20   Танаффус.

11:20 - 12:00   «Гравитацион линзалар»
Кичик илмий ходим И.М. Асфандияров (ЎзР ФА АИ).

12:00 - 12:40   «Самовий саёҳатлар»
Б.Б. Қаххоров (АДУ).

12:40 - 14:00   Тушлик.

14:00 - 14:40   «Астротасвирни қайта ишлаш бўйича амалий машғулот»
Кичик илмий ходим Д.О. Мирзақулов (ЎзР ФА АИ).

14:40 - 15:20   «Астероидлардан ўрганишга қаратилган космик миссиялар»
Кичик илмий ходим К.Э.Эргашев (ЎзР ФА АИ).

15:20 - 16:00   «Космонавтика асослари фанини ўқитишда фанлараро боғланиш»
Р.Х. Ибрагимова (ҚДПИ).

16:00 - 16:20   Танаффус.

16:20 - 17:00   Семинар-тренинг иштирокчилари маърузалари.

17:00 - 17:30   Ўтилган мавзулар бўйича тест синови.

17:30 - 19:00   Дам олиш.

19:00 - 20:00   Кечки овқат.

20:30 - 01:30   Телескопда тунги амалий машғулот: рақамли астротасвир олиш.

04 май 2017 йил, пайшанба

08:00 - 09:00   Нонушта.

09:30 - 11:30   «Ўрта Осиё астрономлари илмий мероси»
Профессор Ш.А. Эгамбердиев (ЎзР ФА АИ).

11:30 – 12:00   Танаффус, эсдалик учун фотосуратга тушиш.

12:00 - 12:10   Табрик сўзи
Профессор А.С. Юлдашев (АДУ ректори).

12:10 - 12:20   Табрик сўзи
Профессор C.З. Зайнобидинов (АДУ).

12:20 - 12:30   Табрик сўзи
Доцент М.М. Мўминов (АДУ).

12:30 - 12:40   Табрик сўзи
Ш.А. Эгамбердиев ЎзР ФА Астрономия институти директори, профессор.

12:40 - 13:00   Анжуман иштирокчиларига сўз.

13:00 - 13:30   Анжуман қатнашчиларига сертификатлар топшириш. Анжуманнинг ёпилиши.

13:30 - 14:30   Тушлик.

14:30 - 17:00   АДУ физика-математика факультети лабораториялари билан танишиш.

17:00 - 19:00   Дам олиш.

19:00 - 20:00   Кечки овқат.

05 май 2017 йил, жума

08:00 - 09:00   Нонушта.

10:00 - 13:00   Андижон шаҳри бўйлаб саёҳат. Тушлик.

Бобур исмий мероси билан танишиш. Боғи Бобурийга ташриф
15:00 - 17:00   Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси
З.М. Машрабов (Халқаро Бобур жамғармаси раиси)

17:00 - 19:00   Дам олиш.

19:00 - 20:00   Кечки овқат.

06 май 2017 йил, шанба

Анжуман иштирокчиларининг жўнаб кетиши.

Семинар дастури
SOC/LOC
Қўмита ҳамраислари

Эгамбердиев Ш.А. - Астрономия институти директори

Йўлдашев А.С. - АДУ ректори

Қўмита ҳамраиси ўринбосарлари

Расулов Б.М. - АДУ илмий ишлар бўйича проректор

Ильясов С.П. - Астрономия институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Мўминов М.М. – АДУ доценти

Қўмита котиблари

Шухратов Ш.Ш. – АДУ талабаси

Бердалиева Н.Е. - Астрономия институти кичик илмий ходими

Ташкилий қўмита

Тиллаев Ю.А. - ЎзР ФА АИ бўлим мудири

Аҳмедов Б.Ж. – ЎзР ФА АИ профессори

Абдужаббаров А.А. - ЎзР ФА АИ катта илмий ходими

Шерданов Ч.Т. – ЎзР ФА АИ катта илмий ходими

Турсунқулов С.Б. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Асфандияров И.М. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Йўлдашев Қ.Х. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Мирзақулов Д.О. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Эргашев К.Э. - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Бердалиева Н.Е. - ЎзР ФА АИ - ЎзР ФА АИ кичик илмий ходими

Мўминов М.М. – АДУ доценти

Шухратов Ш.Ш. – АДУ талабаси

Абдурахимов Р.Р. – АДУ талабаси

Ахматохунов О.Д. – АДУ талабаси

Раупов Д. – РТ-70 радиорасадхонаси

Улуғбек номидаги Астрономия институти,